ЎзА Ўзбек

25.08.2018 13:51 Чоп этиш версияси

Ғаройиб ҳодиса: қушлар табиатни асраш ишларига жалб қилинди

Ғаройиб ҳодиса: қушлар табиатни асраш ишларига жалб қилинди
Франциянинг Пуй-ду-Фу боғида митти қора қарғалар ахлат ва сигарет қолдиқларини йиғиш ишларига жалб қилинди. BBCнинг хабар беришича, табиатни асрашга ўз ҳиссасини қўшаётган бу қушларга маош ҳам тайинланган.

Ҳозирги кунда синов тариқасида ана шундай қушларнинг олтитаси жойларда “табиат ҳимоячилари” сифатида иш олиб бормоқда.

Маҳаллий аҳолининг фикрича, қушлар инсонларга улар йўл қўяётган хатоларни тўғрилашда ибрат бўлмоқда.

– Бу ерда жуда ғалати ишлар содир бўляпти. Ҳудудимизнинг санитария ҳолати ҳавас қилгулик эмас. Ақлли қушлар эса инсоннинг табиатга салбий таъсирига қарши курашмоқда. Бир қарашда қувончли бўлиб кўринган бу тадбирлар одамларни янада танбал қилиб қўйиши ҳам мумкин. Балки одамлар ўз хатосини тушунар – дейди боғ атрофида истиқомат қилувчилардан бири.

Қушлар парвоз қилиш чоғида турли маиший чиқиндиларни топиб, уларни махсус ёғоч қутиларга ташлашади. Табиат ҳимоячиларининг иши шу тариқа кун бўйи давом этади.

Дилобар Маматова, ЎзА
5 091