ЎзА Ўзбек

14.05.2020 Чоп этиш версияси

Қаровсиз ерда 70 гектар интенсив боғ барпо этилди

Қаровсиз ерда 70 гектар интенсив боғ барпо этилди

Наманган вилояти Тўрақўрғон туманининг чекка ҳудудида 20-30 йиллардан буён қаровсиз қолган, бўш майдонда 70 гектар интенсив боғ барпо этилди. Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров туманга ташриф буюриб, ушбу замонавий интенсив боғ билан танишди.

“Pure Fruit Trade” хусусий корхонаси томонидан амалга оширилган лойиҳа доирасида барпо этилган боғнинг 50 гектарига гилос, 20 гектарига шафтоли ва ўрик кўчатлари экилди. Ҳосилдорликни ошириш, қўшимча ер майдонини ўзлаштириш мақсадида 2 та насос ёрдамида 2 километрдан зиёд масофадан сув тортиб келинди. Кўчат ва экинларни томчилатиб суғориш учун 2,5 минг метр куб сувни сақлашга мослашган ҳавза барпо этилди. 20 га яқин янги иш ўрни яратилди.

Боғ ҳосилга кириши билан мевалар Хитой, Жанубий Корея, Европа давлатларига экспорт қилинади.

photo_2020-05-14_10-27-17 (2).jpg

photo_2020-05-14_10-27-17.jpg

photo_2020-05-14_10-27-18.jpg

1 726
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА