ЎзА Ўзбек

14.02.2019 10:34 Чоп этиш версияси

Арманистон Суриядаги ҳарбий ҳаракатларда қатнашмайди

Арманистон Суриядаги ҳарбий ҳаракатларда қатнашмайди

АҚШнинг Арманистондаги элчихонаси арман томони Сурияга кўрсатаётган инсонпарварлик ёрдами бўйича АҚШ давлат департаменти нуқтаи назарини маълум қилди.

“Биз Сурияга кўрсатилаётган инсонпарварлик ёрдамини маъқуллаймиз, лекин айни пайтда Суриядаги ҳарбий ҳаракатлардаги иштирокни қўллаб-қувватламаймиз”, дейилади баёнотда. Кейинроқ, REGNUM хабарида айтилишича, Арманистон бош вазири Николь Пашинян парламентда депутатлардан бирининг саволига жавоб бериб, Арманистон Суриядаги ҳарбий ҳаракатларда қатнашмаслигини айтган.​​

ЎзА
1 641