Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

14.12.2017 16:35 Чоп этиш версияси

Арктика музларининг эриши рекорд даражага етди: музликлар майдони 25 фоизга қисқарган

Ер юзида ҳароратнинг кўтарилиши Арктика музларининг сўнгги 1500 йилда рекорд даражада эришига олиб келди, дейилади АҚШ уммонлар ва атмосферани ўрганиш миллий бошқармаси маърузасида. Бу ҳақда ТАСС хабар қилмоқда.

“Ҳозирги пайтда Арктикада бутун инсоният тарихидаги мисли кўрилмаган ўзгаришлар рўй бермоқда. Содир бўлаётган ўзгаришларнинг ҳар биримизга кўрсатадиган таъсирини тушуниш учун уларни кузатишни кучайтиришимиз лозим”, деган маъруза муаллифларидан бири Жереми Мэтис.

Маърузада айтилишича, Арктика музликларининг майдони 2017 йилда 1981-2010 йиллардаги ўртача кўрсаткичлар билан таққослаганда 25 фоизга қисқарган. Арктика ҳаво ҳароратининг 1,6 даражага, Шимолий Муз уммони сувлариники эса 4 даражага кўтарилгани қайд этилган.

“Арктика одатда курраи заминимизнинг музлаткичи ҳисобланарди, лекин ушбу музлаткич эшиклари очиқ қолдирилди. Бугунги Арктика 10 йил аввалгисига умуман ўхшамайди”, деган Мэтис.

Олимлар Арктикадаги ўзгаришлар бутун курраи заминга таъсир ўтказишини таъкидламоқда. Ҳароратнинг ошиши атмосфера оқимлари ҳаракатини ўзгартириши, бу эса Ер юзининг турли минтақаларида об-ҳаво инжиқликларига олиб келиши мумкин.

7 748