ЎзА Ўзбек

11.07.2019 09:20 Чоп этиш версияси

Арисдаги ўқ-дори омборининг портлашида қўпорувчилик ҳаракати эҳтимоли ​ҳам кўриб чиқилади

Арисдаги ўқ-дори омборининг портлашида қўпорувчилик ҳаракати эҳтимоли ​ҳам кўриб чиқилади

Қозоғистон ҳуқуқни ҳимоя қилувчи органлари Туркистон вилоятидаги Арис шаҳрида жойлашган ўқ-дори омборида содир бўлган портлаш сабабларини ўрганиш давомида турли тахминлар, жумладан, қасддан қўпорувчилик амалга оширилган бўлиши эҳтимолини ҳам кўриб чиқмоқда. 

"Tengrinews" агентлиги хабарига кўра, бу ҳақда мамлакат мудофаа вазири Нурлан Ермекбаев маълум қилган. 

“Эҳтимолда тутилувчи барча ҳолатлар назардан четда қолмайди. Текширувга оид ҳар бир натижа бўйича масъул шахслар аниқланади”, деди вазир.

ЎзА
3 176