Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

15.05.2018 12:48 Чоп этиш версияси

Ҳаракатланаётган поезд тагига тушиб кетган қизалоқ омон қолди

Ҳаракатланаётган поезд тагига тушиб кетган қизалоқ омон қолди Ҳиндистонлик ҳарбий, ҳаракатланаётган поезд тагида қолган қизни қутқариб қолди.

Мумбай вокзалида камера видеокузатуви олган кадрларга асосланиб, бу ҳақда «Metro» ёзади.

Тасвирларда тезлашаётган поезд ортидан қизалоғи билан югуриб кетаётган аёлни кўриш мумкин. Она вагонга чиқиб олишга улгуради, бироқ қўлини қўйиб юборган фарзанди вагон ва платформа орасига тушиб кетади. Бекатда ўтирган ҳарбий киши эса вазиятни зудлик билан англаб, болани поезд тагидан чиқариб олган.

Нашр маълумотларига кўра халоскорнинг исми шарифи Сачин Пол. У ва қизалоқ кичик жароҳат олган. Уларга вокзал тиббиёт хонасида ўз вақтида зарур ёрдам кўрсатилган. Қизнинг отаси изоҳ беришича, у оила аъзоларидан олдинда кетаётгани учун нима содир бўлганини кўрмаган. Қолаверса, рафиқаси ҳам Мумбайда биринчи марта бўлгани учун поездлар бу қадар тезликни оширидан бехабар бўлган. Нима бўлганда ҳам, у фарзандини омон сақлаб қолган инсондан бир умр миннатдор энди.

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА
5 198