ЎзА Ўзбек

08.09.2020 Чоп этиш версияси

Араб денгизида сузаётган АҚШ авиа ташувчи кемасида денгизчи йўқолди

Араб денгизида сузаётган АҚШ авиа ташувчи кемасида денгизчи йўқолди

Араб денгизида АҚШнинг бешинчи флотига тегишли “Нимиц” авиа ташувчи кемадан бир денгизчи ғойиб бўлди. Айни пайт қидирув ишлари олиб бормоқда, дейилади флот маъмурияти томонидан ижтимоий тармоқ орқали эълон қилинган хабарда.

“Нимиц” кемасидан йўқолиб қолган денгизчини қидириш ишлари Араб денгизининг шимолий қисмида давом этяпти. "Нимиц" кемаси саҳнидан хабар берилишича, шахсий таркиб 6 сентябрдан буён денгизчини тополмаяпти", - дейилади баёнотда.

"Нимиц" – АҚШ ҳарбий денгиз флотидаги энг эски авиаташувчилардан ҳисобланади. Кемада беш минг ҳарбий хизмат қилади.

3 583
ЎзА