ЎзА Ўзбек

10.07.2018 15:57 Чоп этиш версияси

Ҳар йили Россияда 70 мингдан зиёд инсон йўқолади

Ҳар йили Россияда 70 мингдан зиёд инсон йўқолади
Ҳар йили Россияда 70 мингдан 100 минггача одамларнинг йўқолиши билан боғлиқ ҳолатлар қайд этилади. ТАССнинг хабар беришича, уларнинг 25 фоизида тергов ҳаракатлари натижа бермайди. Яъни 25 мингга яқин киши топилмайди. Ачинарлиси, бу рақамнинг ярми болалар ҳиссасига тўғри келади. Бу ҳақда Стратегик ташаббуслар агентлиги бош директори Светлана Чупшева Красногорскда ташкил этилган Бутунроссия қидирув-қутқарув кўнгиллилари жамоалари биринчи Миллий Форуми очилиш маросимида маълум қилган. Унинг сўзларига кўра, “112” фавқулодда ёрдам хизмати Москва вилоятида самарали тарзда йўлга қўйилган.
Москва вилояти ҳокими Андрей Воробёв, эса ҳукумат расмийлари йўқолган одамларни топишда самаралироқ натижага эришиш учун уяли алоқа операторлари билан фаол ҳамкорлик қилишдан манфаатдор эканини айтган.

Н. Тошпўлатова, ЎзА
7 730