ЎзА Ўзбек

25.09.2018 Чоп этиш версияси

"Apple" компанияси АҚШ ва Хитой савдо уруши оқибатида жуда катта зарар кўриши мумкин

"Apple" компанияси АҚШ ва Хитой савдо уруши оқибатида жуда катта зарар кўриши мумкин Бир неча кун аввал Қўшма Штатлар Президенти томонидан Хитой маҳсулотларига қўйилган катта миқдордаги жарима тарифига Хитой ҳам жавоб қайтарганди. Бу савдо уруши натижасида кўплаб компаниялар қатори "Apple" ҳам катта миқдорда зарар кўрмоқда. Хитой АҚШдан асосан электрон технологияларни сотиб олади. Шунинг учун ҳам чекловлар аввало шу маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи компанияларга зарар келтиради.

"Apple" компанияси бу вазиятни юмшатиш учун ҳаракатни бошлаган ва ҳаммаси яна изига тушишидан умид қилмоқда.

1 838
ЎзА