ЎзА Ўзбек

02.12.2019 Чоп этиш версияси

Антониу Гутерриш “табиатга қарши уруш” олиб боришни тўхтатишга чақирди

Антониу Гутерриш “табиатга қарши уруш” олиб боришни тўхтатишга чақирди

БМТ бош котиби Антониу Гутерриш инсониятни “табиатга қарши уруш” олиб боришни тўхтатишга чақирди.

“Франс-Пресс” хабарида айтилишича, “Ўн йиллар давомида инсоният табиатга нисбатан шундай муносабатда. Биз бунга барҳам беришимиз лозим ва илм-фаннинг тасдиқлашича, биз буни уддалай оламиз”, деди бош котиб БМТ иқлим ўзгаришлари конвенцияси конференциясининг 25-сессияси олдидан ўтказилган брифингда.

Маълумот учун мазкур саммитда 200га яқин давлат делегацияси иштирок этади.

1 239
ЎзА