ЎзА Ўзбек

25.09.2018 Чоп этиш версияси

Ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантиришдан муддао нима?

Ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантиришдан муддао нима?

Ўзбекистон ва Россия умумтаълим мактаблари учун ўқитувчиларни тайёрлаш соҳасида ҳамкорлик алоқалари ривожлантирилмоқда. Шу мақсадда Халқ таълими вазирлиги раҳбарияти Россия делегацияси билан музокара ўтказди.

Вазирлик ахборот хизматининг хабарига кўра, учрашув давомида томонлар Ўзбекистон ва Россия ўртасида таълим соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилган.

Ўзбекистонда ҳозирги кунда ўқитувчилар етишмайди, айниқса, бу ҳолат рус тилида таълим берилаётган мактабларда сезиларли даражада. Халқ таълим вазирлиги томонидан мазкур муаммони ҳал этиш мақсадида бир қатор чоралар кўрилмоқда. Хусусан, учрашувда Халқ таълими вазирлиги ўзбекистонлик ўқитувчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича Россия олий ўқув юртлари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш таклифини илгари сурди.

Россия делегацияси вакиллари “Пушкин Институти” шерикчилик тармоғи доирасида ҳамкорлик қилишни, ҳар йили бир гуруҳ ўзбекистонлик ёшлар Россия олий ўқув юртларига таълим олиш учун юборилишини, мазкур ҳамкорлик доирасида ўзбекистонлик ёшларни педагогика йўналишлари бўйича таълим олишга йўналтиришни таклиф қилди.

Томонлар келгусида муваффақиятли натижаларга эришиш учун келгуси ҳамкорлик йўналишларини белгилаб олди.

2 456
Даврон Суннатов, ЎзА​​