ЎзА Ўзбек

20.03.2019 00:06 Чоп этиш версияси

Ҳамкорларимиз хабарлари

Ҳамкорларимиз хабарлари

Қозоғистон. 2019 йил январь-февраль ойларида Қозоғистонда тайёр маҳсулот, хомашё ва кукун ҳолида ишлаб чиқарилган олтин ҳажми 14 минг 315 килограммни ташкил этди. Бу Қозоғистон Республикаси миллий иқтисодиёт вазирлиги маълумотига қараганда, 2018 йилнинг шу даврига нисбатан 5 фоизга кўпдир. Яна бир қимматбаҳо металл – кумуш қазиб олиш 15,1 фоизга камайиб, 128 минг 576 килограммни ташкил этган. Алюминий, алюминий оксиди 253 минг 676 тонна (11,8 фоиз кам), қўрғошин 21 минг 25 тонна (17,6 фоиз кам), рух 52 минг 27 тонна (4 фоиз кам),мис 74 минг 81 тонна (5,4 фоиз кўп)ни ташкил қилди.

* * *

Наврўз байрами арафасида Қозоғистон ички ишлар вазирлигининг Узункўл тумани бўлими полициячилари фуқароларни миллий таомлар билан сийлашмоқда. Байрам кунлари буюк файласуф Муҳаммад Форобий таваллуд топган кўҳна Ўтрорда сон-саноқсиз ўтовлар тикилади. Наврўз, шунингдек, Уст-Каменогорскда, Олмаотада ва бошқа шаҳар ва қишлоқларда кенг нишонланади.

* * *

20160530113530.jpg

Жаҳон бозорида нефть баҳоси тушиб кетиши туфайли нефть ишлаб чиқарувчи давлатлар уни қазиб олиш ҳажмини камайтирмоқда. Ушбу масалаларни муҳокама қилиш учун Озарбайжон пойтахти Бокуда ОПЕК мониторинг қўмитасининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда Россия, Қозоғистон, Бирлашган Араб Амирликлари, Кувайт, Ироқ, Ливия, Нигерия, Конго, Жазоир, Баҳрайн каби давлатлар делегациялари иштирок этди.

– Биз ОПЕК мониторинг қўмитаси аъзоси эмасмиз. Саудия Арабистони ва Россия бизни қўмитага аъзо бўлишга таклиф этди. Қозоғистон 2018 йил ноябрь ойидагига нисбатан нефть қазиб олишни суткасига 40 минг баррелга камайтириш мажбуриятини олди. Ўтган йил ноябрда Қозоғистонда 1,9 миллион баррель нефть қазиб олинган эди. Мамлакатимиз нефть қазиб олувчи давлатлар орасида Мексикадан кейинги ўринда юради. Бизнинг нефть бозорида таъсиримиз катта, дейди Қозоғистон энергетика вазири Канат Бозумбаев.

“Казинформ” халқаро
ахборот агентлиги

* * *
logo_khovar_ru.png

Тожикистон. Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон Душанбе шаҳрида автобус заводи қурилишига старт берди. 200 киши меҳнат қиладиган қўшма корхонада йилига 300 дона автобус йиғилади. Завод қурилишига 90 миллион сомони инвестиция киритилди. Автобуслар “Евро-5” стандартига жавоб берадиган бўлади. Уларга «Мерседес Бенц» компанияси двигателлари ўрнатилади. Келажакда бу ерда автобусларнинг 5 тури ишлаб чиқарилади. Дастлаб 26 ўриндиқли автобуслар ишлаб чиқарила бошлайди.

* * *

Садриддин Айний номидаги Тожикистон давлат опера ва балет академик драма театрида Давлат симфоник оркестрининг биринчи концерти бўлиб ўтди. Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон чолғу усталарининг ижрочилик маҳоратига юқори баҳо бериб, тожик миллий маданияти ривожига қўшаётган ҳиссаси учун уларга миннатдорлик билдирди.

Концертда Тожикистондаги хорижий дипломатик ваколатхоналар вакиллари, санъат ва маданият арбоблари, кенг жамоатчилик иштирок этди.

“Ховар” Тожикистон
Миллий ахборот агентлиги

* * *
3epg2Ifd_400x400.jpg

Қирғизистон. Мамлакатнинг ялпи ташқи савдоси 2019 йил бошига келиб 456,8 миллион долларни ташкил этди. Шундан 93 миллион доллари экспорт, 363,8 миллион доллари импорт ҳиссасига тўғри келади. Миллий статистика қўмитаси хабарига кўра, бу кўрсаткичлар ўтган йил январь ойига нисбатан 8,4 фоизга кам. Жумладан, экспорт – 5,4 фоизга, импорт – 6,4 фоизгакамайган.

* * *

Қирғизистон билан Тожикистон давлат чегараларининг Боткен вилоятидан ўтадиган қисми бўйича баённома имзоланди. Ҳужжатни Қирғизистон Бош вазири ўринбосари Жениш Разаков билан Тожикистон Бош вазири ўринбосари Азим Иброҳим имзолади. Келишувга мувофиқ, Кок-Таш–Ак-Сай-Тамдик автомобиль йўлининг қурилиши давом эттириладиган бўлди. Чегара атрофидаги транспорт ҳаракати тўла тикланади. Қирғизистон Бош вазири ўринбосари Жениш Разаковнинг сўзларига кўра, баённомада иккала томон манфаатлари ҳисобга олинган.

Мутасаддилар автомобиль йўли қуриладиган жойни бориб кўрдилар.

* * *

2018 йилда Қирғизистонда 250,6 миллиард қирғиз соми миқдорида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган. Тайёрлаб буюртмачиларга етказиб берилган ялпи ички махсулотнинг 28,5 фоизини саноат махсулотлари ташкил қилади. Ишлаб чиқарилган ялпи ички махсулот 557 миллард қирғиз сомига тенг демакдир. Ўсиш суръати 103,5 фоизни ташкил қилган.

* * *

Москвада буюк рус ёзувчиси, драматург А.Чехов номидаги халқаро театр фестивалида Қирғизистон актёрлари Михаил Лермонтовнинг асарлари асосида саҳналаштирилган “Иблис” спектаклини тақдим этди. Постановкачи режиссёр Владимир Панков ХIХ асрда рус ҳаётида бўлиб ўтадиган воқеа-ходисаларни, қаҳрамонларни қирғиз муҳитига кўчирган.

Бу мусиқа, рақс ва драматургия санъати қоришиб кетган янги асар, режиссёрнинг оригинал ёндашуви, деди театр маъмури Станислав Касьянов бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

Спектаклда иборалар қирғиз ва рус тилларида янграйди.

* * *

Халқаро турк академияси “Манас” эпосини лотин тилида чоп этди. Китоб таниқли манасчи Медер Мергенбаевнинг араб тилидаги қўлёзмаси асосида тайёрланди. Унда асарнинг бошқа нусхаларида учрамайдиган воқеалар тафсилотлари, баён усули, бой ва ширали тили алоҳида диққатга сазовор.

Қўлёзма илгари чоп этилмаган. Ҳеч кимга маълум бўлмаган бу ноёб нусхани Бишкек гуманитар университети туркологи Кадирали Конкабаев топган бўлиб, 2018 йил июль ойида олим уни академияга берган. Шундан сўнг эпос Қирғизистон Президенти Сооронбой Жээнбековнинг қўллаб-қувватлаши натижасида Президент сўзбошиси билан чоп этилди.

Эпос 650 бетдан иборат. У қирғиз тилида, лотин алифбосида чоп этилган дастлабки китобдир.

“Кабар” Қирғизистон
Миллий ахборот агентлиги

* * *
Снимок.PNG

Туркманистон. Ашхободда Туркманистон – Баҳрайн бизнес-форуми иш бошлади. Унда икки давлат вазирлик ва идоралари ўртасида энергетика, нефть-газ, кимё саноати, қишлоқ хўжалиги ва туризм соҳаларида музокаралар олиб борилди. Энергетика, коммунал хўжалик, сув ресурслари бўйича ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.

Баҳрайнлик меҳмонлар Қорақумда яратилган «Алтин Асир» кўлини қуриш тажрибаси билан танишдилар, «Аваза» миллий сайёҳлик зонасини бориб кўрдилар.

Туркманистон давлат
ахборот агентлиги

ЎзА
3 310