ЎзА Ўзбек

01.08.2020 Чоп этиш версияси

Америкалик сиёсатчи Аляска узра икки самолёт тўқнашиши оқибатида ҳалок бўлди

Америкалик сиёсатчи Аляска узра икки самолёт тўқнашиши оқибатида ҳалок бўлди

Аляска штатига қарашли Солдотна шаҳри аэропортидан унча узоқ бўлмаган жойда, ҳавода икки кичик самолёт тўқнашиб кетди. Бахтсиз ҳодиса туфайли ҳалок бўлганлар орасида штат вакиллари палатаси депутати Гарри Кнопп ҳам бор, деб ёзган “Anchorage Daily News” газетаси.

Фуқаро авиацияси федерал бошқармасидан хабар қилишларича, “Havilland DHC-2 Beaver” ва “Piper Aztec” русумли самолётлар маҳаллий вақт билан эрталабки 08.30 да аэропортдан тахминан 3 километр масофада бир-бирига урилган.

Маҳаллий сиёсатчи, Республикачи Гарри Кноппнинг ҳамкасблари унинг ҳаво кемалари тўқнашуви натижасида ҳаётдан кўз юмганини эътироф этишди. Марҳумнинг рафиқаси ҳам Кнопп ўз самолётида парвоз қилганини тасдиқлаган.

Аляска штати Жамоат хавфсизлиги бошқармасидан тақдим этилган сўнгги маълумотларга қараганда воқеа жойида ҳаммаси бўлиб 7 нафар инсон ҳалок бўлган. Транспортда хавфсизлик бўйича миллий кенгаш ва Фуқаро авиацияси федерал бошқармаси суриштирув-тергов ишларини бошлади.

2 657
ЎзА