ЎзА Ўзбек

18.03.2020 Чоп этиш версияси

Америкалик аёл ўзининг туғилган кунида миллион доллар ютиб олди​

Америкалик аёл ўзининг туғилган кунида миллион доллар ютиб олди​

Американинг Виржиния штатидаги Стерлинг шаҳрида яшовчи аёл ўзининг туғилган кунида миллион доллар ютиб олди, деб хабар қилади UPI.
Бешинчи март куни Робин Лаулер ўзининг туғилган кунини нишонлаётган эди ва бир дақиқалик лотерея сотиб олишга қарор қилди. Дўкондан чиққанидан кейин, у лотереянинг ҳимоя қатламини қириб тозалади ва ютиқли бўлганини англади.

Аввал бошда, Робин 600 доллар ютдим, деб ўйлаганди, бироқ бир зумдан кейин билдики, унга бир миллион долларлик бош соврин чиқиб турибди.
Ўйин шартига кўра, ғолиб барча суммани фақат қисмларга бўлиб, узоқ муддат давомида олиши мумкин. Агар барча пулни бир йўла оламан деса, ютиқнинг бир қисмидан кечишга тўғри келади. Лаулер пулларни бир йўла олишга қарор қилди ва 601,7 минг долларни қўлга киритди.
Энди у олган пулларининг бир қисмини солиққа тўлайди ва қолганини ўзи истагандек ишлатади.

2019 йилда Американинг Теннесси штатида истиқомат қилувчи бир дезинфекция соҳаси ходими ҳам ўзининг туғилган кунида миллион доллар ютиб олганди. Аммо у кутилмаган омаддан ўзини йўқотиб қўймади, ишдан ҳам бўшамади, зараркунандаларга қарши курашни давом эттиришини маълум қилди.​

1 659
ЎзА