ЎзА Ўзбек

22.08.2019 Чоп этиш версияси

Амазонка ўрмонларидаги табиий ёнғинлар рекорд натижани қайд этди

Амазонка ўрмонларидаги табиий ёнғинлар рекорд натижани қайд этди

Бразилиядаги Амазонка ўрмонларида йил бошидан буён содир бўлиб турган табиий ёнғинлар рекорд даражани қайд этди. “Франс Пресс” бу ҳақда Бразилия космик тадқиқотлар институти маълумотига таяниб хабар беради. Институт маълумотига кўра, йил бошидан ҳозиргача 73 минг ёнғин қайд этилган, бир йил олдинги ёнғинлар сони 39 минг бўлган. Мамлакатнинг бир неча шаҳрини тутун қамраган.

Ёнғин қамровининг ошиши мамлакат Президенти Жаир Болсонарунинг ўрмон кесувчиларни рағбатлантирувчи сиёсати билан боғлиқ, деб талқин қилинмоқда.

2 787
ЎзА