ЎзА Ўзбек

24.09.2018 Чоп этиш версияси

Амалдорлар пиёда юришга мажбур бўлади

Амалдорлар пиёда юришга мажбур бўлади
Остона маъмурияти хизмат машиналаридан воз кечди ва таксидан фойдалана бошлади. Амалдорларнинг сўзларига қараганда, шу тариқа улар солиқ тўловчиларнинг пулларини тежашмоқда.
Остона шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Сергей Хорошун сентябрь ойидан бери солиқ тўловчилар ҳисобига таксида юради. Тўғри унга тегишли қора рангли алоҳида такси бор бўлиб, фақат уни олиб юради. Таксичиларнинг айтишларича, давлат хизматчилари бир кунда ўртача тўрт марта таксидан фойдаланади. Таксидан фойдаланишнинг нархи биринчи уч километри учун 500 тенге дея белгиланган. Бу салкам бир ярим доллар демакдир. Қолган километри эса ҳисоблагич бўйича. Амалдорларнинг айтишича, беш йил давомида солиқ тўловчиларнинг 600 млн. тенге миқдоридаги маблағларини тежашади. Остонанинг янги ҳокими Бахит Султанов анчадан бери бирор-бир транспортдан фойдаланмаслигини айтади.

“Мен авваллари ҳам ишга пиёда борардим. Ҳозир ҳам пиёда юрибман, иш жойим уйимдан узоқда эмас. Бу фойдали, шу сабабли йўлда кўчаларни кўраман, юклатилган топшириқларнинг қандай бажарилаётганига гувоҳ бўламан ва тегишли топшириқлар бераман. Кундузи ишга таксида бораман, шу сабабли аввалги раҳбарият томонидан қўлланилган илғор ғояларни тўхтатиш керак эмас, балки давом эттириш лозим”, дея баёнот берди Остона ҳокими Бахит Султанов.

Маълум қилинишича, ходимлар учун фақат эконом-класс таксилари чақирилади, уларнинг ҳаммаси учун пул лимити белгиланган. Агар амалдорлардан кимдир лимитдан ўтиб кетса, у ҳолда пиёда юришга мажбур бўлади. Муниципалитет ҳар йили янги автомобиль сотиб олишни тўхтатади, аввал сотиб олинганлари – улар 60дан ортиқ бўлиб, мактаб ва шифохоналарга берилади.

4 581
ЎзА