ЎзА Ўзбек

05.03.2019 11:12:08 Чоп этиш версияси

Амалдорлар мажлисбозликдан озод қилинади


Хитой ҳукумати ортиқча расмиятчилик ва бюрократияга чек қўяди, давлат хизматчилари ортиқча ҳужжатлар ва мажлислардан озод қилинади. 

РИА Новостининг ёзишича, бу ҳақда Хитой бош вазири Ли Кэцян мамлакат парламенти - Бутунхитой халқ вакиллари мажлисидаги чиқишида баёнот берган. 

"Биз инспекциялар, таҳлилга алоқадор қатор масалалар ва муаммоларни қайта кўриб чиқиш, шунингдек, ҳужжатлаштириш ҳажми ва ўтказиладиган мажлислар сонини қисқартириш ниятидамиз”, деган Ли Кэцян

Унинг аниқлик киритишича, 2019 йилда ҳукумат (давлат кенгаши) ва унинг тузилмалари ҳужжатлаштириш ҳажмини чорак фоизга қисқартиради.