ЎзА Ўзбек

11.07.2019 09:00 Чоп этиш версияси

Алоҳида босимлар Эронга қандай таъсир қилмоқда?

Алоҳида босимлар Эронга қандай таъсир қилмоқда?

“Эронга алоҳида босим ўтказиш жараёни Президент Трампга маъқул келмоқда”, деди АҚШнинг Эрон бўйича махсус вакили Браян Ҳук “Ал-Арабия”га интервюсида. 

Унинг маълумотига кўра, натижада Эроннинг мудофаа бюджети 27 фоизга қисқарган, бундан ташқари, АҚШ “Эронни нефт сотишдан келувчи йилига 50 миллиард долларлик даромаддан маҳрум қилмоқда”. 

Махсус вакил Эроннинг ядро қуролига эга бўлишига йўл қўйиб бўлмаслигини таъкидлаб, АҚШнинг мазкур давлат билан махфий алоқа тармоғи борлиги бўйича маълумотни инкор қилди. 

ЎзА
2 796