ЎзА Ўзбек

01.08.2020 Чоп этиш версияси

Алматида Қурбон Ҳайитининг биринчи куни 1 минг 200 кишига қурбонликка сўйилган гўшт тарқатилди

Алматида Қурбон Ҳайитининг биринчи куни 1 минг 200 кишига қурбонликка сўйилган гўшт тарқатилди

Қурбон Ҳайитининг биринчи куни Qurban-2020 онлайн-платформаси орқали 296 бош уй ҳайвони, жумладан, 6 бош йирик шохли қорамол қурбонликка сўйилди, деб хабар беради «Казинформ» ахборот агентлиги.

Барча қурбонликка сўйилган гўштлар 1 минг 200 нафар эҳтиёжманд одамларга тарқатилди. Ушбу хайрия тадбирига 80 нафар кўнгилли, 6 та микроавтобус, 30 та енгил автомобиль жалб қилинди.

Алмати шаҳар давлат бош санитария врачининг 31 июлдан 2 июлгача бўлган даврда коронавирус тарқалишига йўл қўймаслик мақсадида қабул қилинган қарорига мувофиқ оммавий йиғинлар, тадбирлар ўтказилиши тақиқланган.

Бундан ташқари, шаҳар ҳудудида одамлар тўпланиб қурбонликка мол сўйиш, автомашиналарда ҳайвонларни сотишга йўл қўйилмайди. Байрам кунлари кушхоналар ва мол бозорлари ишламайди. Фақат қурбонликни Алмати бош масжиди томонидан белгилаб берилган жойларда онлайн режимда амалга оширганлар бундан мустасно.

Бундан аввал Қурбон Ҳайитида эҳтиёжманд оилаларга қурбонликка сўйилган мол гўштлари ташкилий тарзда етказиб берилиши ҳақида хабар берилган эди. 1 минг 300 дан зиёд киши қурбонлик гўштини олиш учун онлайн мурожаат қилган.

2 008
ЎзА