ЎзА Ўзбек

11.09.2019 Чоп этиш версияси

“Alibaba Group” асосчиси компания раҳбарлигини тарк этди

“Alibaba Group” асосчиси компания раҳбарлигини тарк этди

“Alibaba Group” асосчиси ва раҳбари Жек Ма бир йил олдин ўзи ваъда берганидек компания директорлар кенгаши раислигидан кетди”, дейилади “Вloomberg” ва “TechCrunch” хабарида. 

Унинг ўрнини гуруҳ бош директори Дэниел Чжан эгаллаб, эндиликда икки лавозимда фаолият юритади. 

Маълумотга кўра, Жек Ма “Alibaba Partnership”нинг бир умрлик ҳамкори бўлиб қолади. 
Бу ҳамкорлик туфайли унда директорлар кенгашининг аксарият аъзоларини сайлаш ваколати мавжуд.

3 659
ЎзА