ЎзА Ўзбек

29.08.2019 Чоп этиш версияси

Александр Лукашенконинг Қозоғистонга расмий ташриф билан келиши кутилмоқда

Александр Лукашенконинг Қозоғистонга расмий ташриф билан келиши кутилмоқда

Беларус Президенти Александр Лукашенко яқин вақтларда расмий ташриф билан Қозоғистонга боради.

Давлат раҳбари бу ҳақда Қозоғистоннинг Беларусдаги элчиси сифатидаги фаолиятини якунлаётган Ермуҳаммад Ертисбаев билан учрашувида маълум қилди, дейилади БЕЛТА хабарида.

“Биз Қозоғистон билан барча муносабатларимизни муҳокама қиламиз. Нур-Султонда шунга мувофиқ йўл харитасини тасдиқлаймиз. Бунга жиддий тайёргарлик кўраяпмиз”, деди Лукашенко.

2 760
ЎзА