ЎзА Ўзбек

06.12.2018 12:19 Чоп этиш версияси

Ҳалабда урушдан сўнг 130 мактаб фаолияти тикланди

Ҳалабда урушдан сўнг 130 мактаб фаолияти тикланди

Суриянинг Ҳалаб шаҳри ҳокимлиги урушдан озод бўлган ҳудудларда 130 та мактаб, шунингдек, вилоятнинг шарқий қисмидаги 340 та таълим муассасаси фаолиятини қайта тиклади.

Бу ҳақда маҳаллий ҳокимият вакиллари маълумотларига асосланиб, "РИА Новости" хабар тарқатмоқда.

“Шаҳарнинг озод этилган ҳудудларида 130 та мактаб ва вилоятнинг шарқий қисмида 340 мактаб қайта тикланди ва очилди. Ҳозир Ҳалабда 1349 та мактаб фаолият кўрсатмоқда”, деган ҳукумат вакили.

Уруш даврида таълим муассасаларининг баъзи қисмлари деярли йўқ қилинган эди.

“Урушда мактабимизнинг юқори қаватларини жангарилар эгаллаган, ертўлада шифохона ташкил этган эди. Синф хоналардан ҳарбий машғулотлар ўтказиш учун фойдаландилар”, дейди шаҳардаги мактаб раҳбарларидан бири.

Мактабларни қайта тиклаш билан шуғулланган муҳандислардан бири энг мураккаб иш биноларни нураган девор уюмларидан тозалаш бўлганини айтган. Ҳар бир девор остига миналар яширилгани вақти-вақти билан ишни тўхтатишга сабаб бўлган.

Зуҳра Мирзабоева, ЎзА​​
1 959