ЎзА Ўзбек

22.02.2019 10:08:12 Чоп этиш версияси

Актёрлар нега ипотека дастуридан фойдалана олмайди


Қозоғистондаги театр артистлари “7-20-25” ипотека дастуридан маошлари камлиги туфайли фойдалана олмайди, деди Сенат депутати Наримон Тўрагалиев ялпи мажлисда.

“Власть” нашри хабарига кўра, депутат жойлардаги ҳокимиятларга мурожаат қилиб, ёш ижодкорларни уй-жой билан таъминлашда кўмак беришга, давлат амалдорларини эса актёрлар маошини кўтариш чорасини кўришга чақирди. Маълумот учун, театрдаги ижодий жамоа 54 минг тенгедан 76 минг тенгегача, яъни 157 доллардан 202 долларгача миқдорида маош олади.​​