ЎзА Ўзбек

29.04.2020 Чоп этиш версияси

Актёр Ирфон Хон вафот этди

Актёр Ирфон Хон вафот этди

Таниқли ҳинд актёри Ирфон Хон 53 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда санъаткорнинг вакилига таянган ҳолда “Gulf News” нашри хабар берган.

Қайд этилишича, бундан бир неча йил олдин шифокорлар Ирфоннинг танасида нейроэндокрин ўсимта бор, дея ташхис қўйишган. Шундан сўнг актёр мўлжалдаги фильмларда тасвирга олиш ишларини бекор қилишга мажбур бўлди. Бинобарин, нашрнинг маълум қилишича, ўлимга олиб келган сабаб бошқа бир хасталик, йўғон ичакка тушган инфекция билан боғлиқ эмиш.

Ирфон Хон “Харобадан чиққан миллионер”дан ташқари “Юра даври дунёси”, “Пи ҳаёти”, “Янги ўргимчак-одам”, “Инферно” сингари фильмлари орқали жаҳон кино ишқибозлари орасида танилган эди.

3 807
ЎзА