ЎзА Ўзбек

03.01.2018 12:01 Чоп этиш версияси

Афғонистондаги жанглар пайтида америкалик ҳарбий ҳалок бўлди, яна тўрт нафари яраланди

Афғонистондаги жанглар пайтида америкалик ҳарбий ҳалок бўлди, яна тўрт нафари яраланди Афғонистондаги урушда АҚШ ҳарбийи ҳалок бўлди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги АҚШ ҳарбий қўмондонлигининг баёнотига таяниб хабар бермоқда.

У 1 январь куни Нангархар вилоятининг Ачин туманидаги тўқнашувларда ҳалок бўлгани айтилмоқда.

Яна тўрт нафар ҳарбий жароҳат олган.

31 декабрь куни Афғонистонда дафн маросими чоғида содир этилган портлаш оқибатида 15 киши ҳалок бўлган эди.

ЎзА
11 515