ЎзА Ўзбек

17.01.2020 Чоп этиш версияси

Афғонистондаги теракт оқибатида 4 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

Афғонистондаги теракт оқибатида 4 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

Афғонистондаги террорчилик ҳаракати оқибатида беш киши ҳалок бўлди, дейилади Associated Press агентлиги хабарида.

Ҳодиса мамлакат жанубидаги Забул вилоятида содир бўлган. Транспорт воситаси портлаб кетгани туфайли ундаги ҳайдовчи ва тўрт йўловчи ҳалок бўлган.

Ҳозирча ҳеч қайси жиноий гуруҳ теракт бўйича жавобгарликни зиммасига олгани йўқ. Лекин портлаш содир бўлган вилоят толибонларнинг назоратида экани маълум.

2 035
ЎзА