Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

30.04.2018 15:29 Чоп этиш версияси

Афғонистонда яна портлаш. Қурбонлар мадраса ўқувчилари

Афғонистонда яна портлаш. Қурбонлар мадраса ўқувчилари TOLOnews телеканалининг хабар беришича, бугун Афғонистоннинг Қандаҳор вилоятида ҳам террорчи-ҳудкуш томонидан портлаш содир этилган. Воқеа жойида 11 нафар мадраса ўқувчиси ҳалок бўлгани ва 6 та ҳарбий жароҳатлангани айтилмоқда.

Пажвак агентлигининг эҳтимолига кўра террорчи-ҳудкушнинг портловчи мосламани ишга туширишдан мақсади НАТО миссияси доирасида мамлакатда жойлаштирилган руминиялик ҳарбийларга талофат етказиш бўлган.

Ҳозирча ҳеч бир террорчи гуруҳ мазкур ҳодисага жавобгарликни ўз зиммасига олмаган.

Эслатиб ўтамиз, бугун эрталаб Афғонистон пойтахтида кетма-кет портлашлар содир этилган эди. ОАВ тарқатган сўнгги хабарларга кўра улардаги қурбонлар 29 нафарга етиб, жароҳат олганлар сони 40 дан ошди. Маълум бўлишича Қобулдаги портлашларга жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олган.

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА
3 726