ЎзА Ўзбек

05.03.2019 15:07:24 Чоп этиш версияси

“Афғонистонда тинчлик ўрнатиш учун биргаликда ҳаракат қилиш керак”


Афғонистонда тинчлик ўрнатиш учун биргаликда ҳаракат қилиш керак, деди Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.

“Биз америкаликлар ва толибонларнинг Доҳадаги мулоқотларини кузатиб боряпмиз. Менимча,сунъий рақобатни бир четга суриб, Россия ҳам, АҚШ ҳам, Афғонистоннинг қўшнилари ҳам биргаликда ҳаракат қилиши ва афғонларнинг ўзаро мулоқотини уюштириши керак”, деди Лавров Қатар ташқи ишлар вазири Муҳаммад Ал Тоний билан бирга ўтказган матбуот анжуманида.​​