ЎзА Ўзбек

29.09.2019 Чоп этиш версияси

Афғонистонда президентлик сайлови: 2597 сайлов участкасида 1 миллион 151 минг 998 овоз тўпланган

Афғонистонда президентлик сайлови: 2597 сайлов участкасида 1 миллион 151 минг 998 овоз тўпланган

Афғонистонда ниҳоясига етган президентлик сайлови бўйича тўпланган овозларни санаш ишлари давом этяпти. Хусусан, айни пайтда 2 минг 597 сайлов участкасида 1 миллион 151 минг 998 овоз тўплангани маълум бўлди. Бу ҳақда Tolo News телеканали хабарида келтирилади.

Аммо овозларни санаш ишлари тўлиқ якунига етмаган ва юқоридаги рақамлар Афғонистон мустақил сайлов комиссияси томонидан тасдиқланмаган.

Мустақил сайлов комиссияси вакилларининг қайд этишича, 4 минг 905 та сайлов марказларида сўровларни амалга ошириш қийинчилик билан кечган. 2 минг 308 сайлов участкасида эса овозларни аниқлаш якунига етмаган.

6 276
ЎзА