ЎзА Ўзбек

28.09.2019 Чоп этиш версияси

Афғонистонда президент сайловлари бошланди

Афғонистонда президент сайловлари бошланди

Афғонистонда 28 сентябрь куни, маҳаллий вақт билан соат 7:00да президентлик сайловлари бошланди, дейилади Tolo News хабарида.

Телеканал хабарига кўра, мамлакатда 9,6 миллион сайловчи рўйхатга олинган. Афғонистоннинг 34 вилоятида очилиши керак бўлган 5 минг 373 та сайлов участкасидан хавфсизликка таҳдидлар сабаб 445 ўз фаолиятини ташкил этмаган.

Овоз бериш жараёни маҳаллий вақт билан соат 15:00 га қадар давом этади.

Афғонистонда президентликка 18 киши ўз номзодини илгари сурган. Улар орасида амалдаги Президент Ашраф Ғани ва Бош вазир Абдулла Абдуллалар ҳам бор.

Tolo News нинг қайд этишича, сайловларда фақатгина биометрик тизим орқали тасдиқланган овозларгина инобатга олинади.

Мамлакат Ички ишлар вазирлиги сайловларда тартибсизликлар келиб чиқишининг олдини олиш учун 72 мингдан зиёд мудофаа ва хавфсизлик кучлари ходимлари жалб қилинганини, зарурат туғилганда 20-30 минг атрофидаги ҳарбийлар ҳам кўмакка келишга тайёрлигини маълум қилган.

Афғонистон Бош вазири ва президентликка номзод Абдулла Абдулла “Толибон“ ҳаракатини сайлов куни зўравонликдан воз кечишга чақирган. Давлатнинг барча тузилма ва улар хизматчилари эса шаффофлик ва ҳаққонийликни таъминлаш учун сайлов жараёнларига аралашмаслигини билдирган.

4 657
ЎзА