ЎзА Ўзбек

06.04.2020 Чоп этиш версияси

Афғонистонда пандемия жуда тез тарқалмоқда

Афғонистонда пандемия жуда тез тарқалмоқда

6 апрель ҳолатига Афғонистон Ислом Республикасида коронавирусга чалинганлар сони 367 нафарга етгани қайд этилган. Ҳозиргача 7 киши шу вирус туфайли вафот этди. 17 бемор соғайиб чиққан.

Сўнгги кунларда аниқланган беморларнинг аксарияти Ҳирот вилоятида истиқомат қилади.

Эслатиб ўтиш жоиз, аввалроқ Афғонистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги жуда қаттиқ хавотирга тушиб, мамлакатнинг қарийб 80 фоиз аҳолиси янги турдаги коронавирус инфекциясидан зарарланиши, 110 мингдан зиёд бемор эса ҳаётдан кўз юмиши мумкинлигини тахмин қилганди.

Мазкур вирус Хитойдан Эронга ўтгани ва Форс заминида жуда тез тарқалиб, ниҳоятда оғир оқибатлар билан кечгани маълум. Касаллик қўшни Афғонистонга ҳам Эрондан кўчгани айтилмоқда. Зеро, мамлакатда коронавирус юқтиргани аниқланган илк бемор ҳам Эрон Ислом Республикаси билан чегарадош Ҳирот вилоятидан эди.

1 749
ЎзА