ЎзА Ўзбек

22.05.2020 Чоп этиш версияси

Афғонистонда коронавирусга чалинганлар тўққиз минг кишидан ошди

Афғонистонда коронавирусга чалинганлар тўққиз минг кишидан ошди

Афғонистонда коронавирусга чалиниш ҳолати бўйича рўйхатга олинганлар 9 мингдан ошди, 205 бемор офат қурбони бўлди, деб маълум қилади Tolo News телеканали мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги тарқатган маълумотга таяниб.

Вазирликнинг маълумот беришича, сўнгги 24 соат давомида мамлакатда 542 та янги ҳолат аниқланган ва жами беморлар сони 9 минг 216 кишига етган. Сўнгги бир кунда 12 киши вафот этди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг сўнгги маълумотларига кўра дунё бўйича инфекция юқтирганлар сони 4,9 миллиондан ошди. Пандемия 323 минг кишининг ёстиғини қуритди.

1 709
ЎзА