ЎзА Ўзбек

09.07.2018 15:28 Чоп этиш версияси

Афғонистонда бир кеча-кундузда 40 га яқин жангари йўқ қилинди

Афғонистонда бир кеча-кундузда 40 га яқин жангари йўқ қилинди Афғонистон ҳарбийларининг мамлакат шимолидаги вилоятларда ўтказган амалиётларда 38 нафар жангари йўқ қилинган.

“Khaama Press” агентлиги маълумотларига таяниб, бу ҳақда РИА Новости хабар беради.

Аввалроқ, мамлакатнинг турли ҳудудларида афғон ҳарбийлари ва махсус хизматдагилар ўтказган тозалаш амалиётларида “Толибон” ҳаракати ва “Ислом давлати” террорчилик гуруҳларининг 120 та жангариси йўқ қилингани маълум қилинган эди.

Агентликнинг қайд этишича, мамлакат ҳарбий-ҳаво кучлари кўмагида Балх, Фарёб ва Боғлон вилоятларида ўтказилган амалиётларда жангариларга тегишли транспорт воситалари, қуроллар ва ўқ-дорилар ҳам йўқ қилинган.

Эслатиб ўтамиз, айни вақтда Афғонистонда мамлакат мудофаси ва миллий хавфсизлик кучлари террорчи гуруҳларга қарши кўшма амалиётлар ўтказмоқда.

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА
7 041