ЎзА Ўзбек

23.02.2019 10:33:54 Чоп этиш версияси

Афғонистон ва Туркманистон етакчилари муҳим битимни имзолади

Афғонистон Республикаси Президенти Ашраф Ғани ва Туркманистон етакчиси Гурбангули Бердимуҳамедов икки томоннинг турли соҳалардаги ўзаро ҳамкорлигини назарда тутувчи стратегик ҳамкорлик тўғрисидаги битимни имзолади.

Афғон янгиликлар нашри “Tolo News” хабарига кўра, еттита меморандум имзоланган.

Стратегик ҳамкорлик битими икки давлатнинг ҳар томонлама ривожланиш имконини беради.