ЎзА Ўзбек

09.11.2018 09:53 Чоп этиш версияси

Афғон ҳукумати ва толибонлар мулоқоти учун имкон​

Афғон ҳукумати ва толибонлар мулоқоти учун имкон​

Афғонистон бўйича Москва формати йиғилишида Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров чиқиш қилади. Бу ҳақда вазирлик расмий вакили Мария Захарова маълумот берди. 

Бугунги мазкур форматнинг иккинчи йиғилишида Афғонистонга қўшни давлат ташқи ишлар вазирлари ва бошқа давлатлар махсус вакиллари қатнашади. 

"REGNUM" хабарига кўра, Афғонистон Олий тинчлик кенгаши аъзолари йиғилишда хусусий шахс сифатида иштирок этади. 

“Бу формат Афғон ҳукумати ва толибонларнинг мулоқоти учун имкон”, дейди афғон ташқи ишлар маҳкамаси расмий вакили Субҳод Аҳмадий. 

Мунозараларни АҚШ вакили ҳам кузатиб боради.​​

ЎзА
1 127