ЎзА Ўзбек

07.06.2018 01:53 Чоп этиш версияси

Адан Кўрфазида муҳожирлар ҳалок бўлди

Адан Кўрфазида муҳожирлар ҳалок бўлди
Чоршанба куни камида 46 нафар Эфиопия фуқаролари Адан кўрфазидан ўтаётганда ҳалок бўлди. РИА Новостининг хабар беришича, бу ҳақида Халқаро Миграция Ташкилотининг матбуот котиби Леонард Дойл маълум қилган.

«ХМТ ходимлари 46 нафар чўкиб кетган муҳожирлар ҳақида маълум қилишди. Уларнинг 37 нафари эркак ва 9 нафари аёллардир, 16 киши эса бедарак йўқолган», дейди у.

Ташкилот маълумотларига кўра, чоршанба куни эрталаб Эфиопиядан камида 100 нафар муҳожир Сомалидаги Босасо портида ноқонуний одам ташувчиларнинг қайиғига чиққан. Улар Яманга иш қидириш мақсадида йўл олишган эди.

Кема ҳалокатидан омон қолганлар, одамларда қутқарув нимчалари бўлмаганлигини ва улар қирғоқ яқинида қайиққа катта тўлқин урилганда ваҳимага тушишганини айтишган.

Халқаро Миграция Ташкилоти маълумотларига кўра, ҳар ойда Африкадан 7000 дан зиёд муҳожирлар Адан кўрфазини кечиб ўтишга ҳаракат қилишади. Ўтган йилнинг ўзида 100 мингга яқин киши бунга уриниб кўрган.

Н. Тошпўлатова, ЎзА
5 404