ЎзА Ўзбек

25.09.2018 Чоп этиш версияси

МДҲ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади

МДҲ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов жорий йилнинг 27 сентябрь куни Душанбе шаҳрида бўлиб ўтадиган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этади.

Вазирлик ахборот хизматининг маълумотларига кўра, тадбирда ташқи сиёсат идоралари раҳбарларининг МДҲ иштирокчи давлатлар раҳбарлари бўлажак мажлиси кун тартибини муҳокама қилиши, шунингдек, халқаро ва минтақавий долзарб масалалар юзасидан фикр алмашиши режалаштирилган.

2 657
Гулноза Бобоева, ЎзА​​​​