ЎзА Ўзбек

09.01.2020 Чоп этиш версияси

АҚШнинг Ўзбекистон ҳудудида ҳарбий базалари жойлашганми?..

АҚШнинг Ўзбекистон ҳудудида ҳарбий базалари жойлашганми?..

МУДОФАА ВАЗИРЛИГИ МУНОСАБАТ БИЛДИРДИ.

Маълумки, сўнгги кунларда АҚШнинг Эрон билан ўзаро зиддиятлари жаҳон ҳамжамияти эътибори марказида бўлиб келмоқда.

Халқаро ташкилотлар ва оммавий ахборот воситалари мазкур воқелик хусусида ўз ёндашувларига кўра турлича муносабатлар билдирмоқда.

Бу каби ёндашувларини кузатар эканмиз, икки давлат ўртасидаги мазкур зиддиятга билдирилаётган муносабатлар ҳамиша ҳам холислик билан ёндашилмаётганига гувоҳ бўламиз.

Хусусан, 2019 йилнинг июнь ойларидан бошлаб хорижлик фаол сиёсатчилар томонидан жаҳон ахборот манбаларида АҚШнинг Эроннинг ёндош мамлакат ҳудудларида жойлаштирилиши режалаштирилган ҳарбий базалар харитаси эълон қилина бошланди.

АҚШнинг ҳарбий базалари жойлаштирилган, дея тарқатилаётган хариталарда Ўзбекистоннинг Чирчиқ ва Хонобод ҳудудлари ҳам кўрсатилган.

Мазкур ёндашувларга муносабат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги матбуот хизматига мурожаат қилганимизда, Ўзбекистон ҳудудида нафақат АҚШнинг, ҳаттоки бошқа бирор хорижий давлатларининг ҳарбий базалари жойлаштирилмаганини маълум қилди.

25 308
ЎзА