ЎзА Ўзбек

30.06.2020 Чоп этиш версияси

АҚШнинг кўплаб штатларида карантин чораларини юмшатиш режаси бекор қилинмоқда

АҚШнинг кўплаб штатларида карантин чораларини юмшатиш режаси бекор қилинмоқда
АҚШнинг камида 14 та штатида коронавирус тарқалиши сусаймаётгани боис чеклов чораларини юмшатиш режаси бошқа вақтга қолдирилди ёки умуман бекор қилинмоқда, деб хабар қилади CNN телеканали.

Хабарда айтилишича, АҚШда мустақиллик куни яқинлашаётгани (4 июлда нишонланади) туфайли, жамоатчилик хавотири ортиб бормоқда. Чунки бундай кунларда оммавий йиғинлар, кечки зиёфатлар авжига чиқади, одамлар пляж, барлар ва кечки зиёфатларга кўп боради.

Таъкидланишича, Техасда ва Калифорниянинг бошқа ҳудудларида ресторан ва барлар яна ёпиб қўйилди, Маями, Форт-Лодердейле ва Палм-Бичда эса, келаётган дам олиш кунида пляжларга келиш тақиқланди.

Жонс Хопкинс университети маълумотларига кўра, АҚШда ҳозиргача 2 миллион 564 минг 163 киши коронавирус касаллиги билан рўйхатга олинган, COVID-19 пандемияси 125 минг 928 кишининг ёстиғини қуритди. Ушбу кўрсаткичлар бўйича Қўшма Штатлар дунёда энг олдинги ўринда бормоқда.

1 360
ЎзА