ЎзА Ўзбек

25.12.2019 Чоп этиш версияси

АҚШнинг Грузияга мудофаа эҳтиёжлари учун ажратаётган маблағи ортиб бормоқда

АҚШнинг Грузияга мудофаа эҳтиёжлари учун ажратаётган маблағи ортиб бормоқда

Қўшма Штатлар Грузия мудофаа эҳтиёжлари учун 132 миллион доллар миқдорида маблағ ажратди. 

“EADaily“нинг Грузия Ташқи ишлар вазирлиги маълумотлари асосида тарқатган хабарига кўра, АҚШнинг мудофаа қонунчилигига кўра ажратилувчи мазкур маблағ 2020 йилда сезиларли даражада ошиб, ҳозирда Грузия–Америка муносабатларидаги энг юқори моддий кўмак даражасига етган.

Хабарда эслатилишича, 26 ноябрда томонлар хавфсизлик бўйича уч йиллик келишувни имзолаганди.



1 525
ЎзА