ЎзА Ўзбек

19.08.2019 Чоп этиш версияси

АҚШнинг Афғонистондаги ҳарбий амалиётлари бесамар

АҚШнинг Афғонистондаги ҳарбий амалиётлари бесамар

Афғонистондаги ҳарбий амалиётларда АҚШ ҳарбийларининг иштироки ҳеч қандай ижобий самара бермайди. РИА Новости хабарида айтилишича, бу ҳақда Эрон Президенти Ҳасан Руҳоний Афғонистоннинг Теҳрондаги элчиси Абдулҳофур Ривал билан учрашувда фикр билдирган.

“Бизнинг ишончимиз комилки, АҚШнинг Афғонистондаги иштироки мамлакат хавфсизлиги нуқтаи назаридан ҳеч қандай ижобий натижа бермаган, бермайди ҳам” деди Ҳасан Руҳоний. Унинг расмий сайтида шу сўзлари келтирилган.

1 516
ЎзА