ЎзА Ўзбек

23.08.2019 Чоп этиш версияси

АҚШда яна отишма содир этилди

АҚШда яна отишма содир этилди

22 август куни Калифорния штатининг Лос-Анжелес шаҳрида номаълум шахс томонидан амалга оширилган қуролли ҳужум оқибатида 4 киши жароҳатланган.

“Fox 11“ телеканали хабарига кўра, жиноятчи аёл киши эканлиги қайд этилмоқда. Ҳозирда нохуш воқеа ҳақида бошқа тафсилотлар маълум қилинмаган. Жиноят юзасидан полиция ходимлари суриштирув ишларини олиб бормоқда.

2 590
ЎзА