ЎзА Ўзбек

12.07.2019 Чоп этиш версияси

АҚШда учар таксилар хизмати жорий этилди

АҚШда учар таксилар хизмати жорий этилди

Нью-Йоркда йўловчиларни шаҳар аэропортига етказувчи учувчи таксилар хизмати йўлга қўйилди. 

"CNN" телеканали хабарига кўра, "Uber Сopter" учар такси хизмати АҚШнинг "Uber" компанияси томонидан жорий этилган.

Учар таксилар Жон Кеннеди халқаро аэропорти томон йўллардаги тирбандликларни кечиб ўтиб йўловчиларни бир неча дақиқаларда аэропорт манзилига етказади. Хизмат нархи ҳозирда 200 АҚШ доллари қийматида белгиланган. Вертолёт бортида йўловчи юкларини жойлаш учун ҳам махсус юкхоналар мавжуд.

Йўловчилар вақтини тежаш, шунингдек, хизматни янада қулайлиги ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида келажакда компания томонидан учувчи автомобиллар ишлаб чиқарилиши режалаштирилган. 

АҚШнинг етакчи онлайн транспорт тизими томонидан тақдим этилган ушбу "Uber Сopter" хизматдан махсус мобил илова орқали фойдаланилади. 

2 805
З.Мирзабоева, ЎзА