Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

15.04.2018 22:37 Чоп этиш версияси

АҚШда ноқулай об-ҳаво шароити туфайли уч киши ҳалок бўлди

АҚШда ноқулай об-ҳаво шароити туфайли уч киши ҳалок бўлди  
АҚШ ҳудудига ёпирилган аномал иқлим шароити сабабли кўп миқдорда қор ва ёмғирлар ёғмоқда. Associated Press хабарига қараганда ноқулай шароит туфайли уч киши халок бўлган.

Луизиана штатида кучли шамол вақтида дарахтнинг уйга қулаши оқибатида бир бола қурбон бўлди. Висконсин ва Небраскада эса йўллар музлагани сабабли йўл транспорт ҳодисалари кўпайди. Улар оқибатида икки киши ҳалок бўлган.

Миннеаполис ва Сент-Пол шаҳарлари аэропортларида 400 га яқин рейс бекор қилинди.

ЎзА
3 874