Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

06.01.2018 11:46 Чоп этиш версияси

АҚШда кучли қор бўрони ва рекорд даражадаги совуқ

АҚШда кучли қор бўрони ва рекорд даражадаги совуқ
АҚШда қор бўрони ва кучли совуқда одамлар қурбон бўлмоқда, кўплаб штатларда фавқулодда вазият режими жорий қилинган. Ўтган тунда Американи иқлим бомбаси дея таърифланаётган циклон қоплади. Мамлакат тарихида илк марта Гавайидан ташқари барча ҳудудда ҳарорат меъёридан тушиб кетган. Ҳатто жанубий штатларга ҳам қор ёққан. Аэропортлар ёпилган, йўллар ишдан чиққан. Бу ҳақда “VESTI.RU” хабар берди.

Американинг шарқий қирғоғида иқлим бомбаси – циклон 58 миллион аҳоли истиқомат қиладиган Флорида ва Канада ҳудудларини қоплаб олган. Йигирмага яқин киши совуқдан ва бахтсиз ҳодисалар туфайли қурбон бўлган, 150 минга нафарга яқин аҳоли электрсиз қолмоқда. Соатига 110 километр тезликда эсаётган кучли шамол электр узатгич тармоқларини ишдан чиқарган.

Нью-Йорк шаҳри ҳокимияти фавқулодда вазият режимини жорий қилди. Бир кунга мактаблар ёпилди. Метролар узилиш билан ишламоқда. 

Энг йирик уч аэропорт  Жон Кеннеди, Ла-Гуардия ва Ньюаркда 4000 авиапарвоз бекор қилинган, ўн минглаб йўловчи соатлаб кутиб қолмоқда. 

ЎзА
4 527