ЎзА Ўзбек

24.05.2020 Чоп этиш версияси

АҚШда кўп қаватли уй ҳовлисида юрган аллигаторни тутиб олишди

АҚШда кўп қаватли уй ҳовлисида юрган аллигаторни тутиб олишди

АҚШнинг Луизиана штатидаги кўп қаватли уй ҳовлисида одамлар тимсоҳларнинг аллигатор деб номланадиган Америка ва Шарқий Осиёда учрайдиган турини учратишди. Чақирилмаган меҳмонни тутишда аҳолига полициячилар ёрдам бериб юборишди.

Уйда яшовчилардан бири ичкари ҳовлида аллигаторга кўзи тушди ва дарҳол бу ҳақда полицияга мурожаат этди. Воқеа жойига етиб келган зобит Рон Тецел эса жониворни ушлаб, зарарсизлантирди. Шундан сўнг полиция департаменти ходимлари тегишли фотосуратлар ва видео лавҳаларни ижтимоий тармоққа жойлаштирди.

photo_2020-05-24_13-49-00.jpg

Тасвирда тимсоҳча уй эшиги ёнида турган беланчакли кресло ортига яширинишга уринаётгани кўриниб турибди.

Полициячилар воқеадан гувоҳлик берувчи далилга “Тимсоҳ ниқобини йўқотиб қўйибди, у ёрдамга муҳтож“ дея ҳазил-изоҳ ҳам қолдиришган.

3 265
ЎзА