ЎзА Ўзбек

04.02.2020 Чоп этиш версияси

АҚШда демократлар орасида президентликка номзод аниқлаш бошланди

АҚШда демократлар орасида президентликка номзод аниқлаш бошланди

The New York Times газетасининг ёзишича, 3 февралда Айова штатида демократларнинг илк партия йиғилишлари бошланган. Унда президентликка номзод кўрсатиш масаласи кўрилмоқда. Дастлабки йиғилиш якунлари шуни кўрсатмоқдаки, ҳозирча партия фаоллари энг кўп сенатор Берни Сандерсни қўллаб қувватламоқда, собиқ вице-президент Жо Байден ва Саут-Бен (Индиана) шаҳри собиқ мэри Пит Буттежажлар иккинчи ва учинчи ўринларни бўлишиб турибди.

Нашрнинг таъкидлашича, бу якуний хулоса эмас, балки йиғилишга келганлар орасида ўтказилган сўров натижасидир. Лекин ушбу тадбир ҳам партия томонидан президентликка номзод кўрсатишда ким кўпроқ имкониятга эгалиги борасида дастлабки хулосаларни бериши мумкин. Сўровда Сандерс 33 фоиз, Байден 28 ва Буттежаж 21 фоиз овоз олган.

Партия фаолларининг бундай йиғилишлар кокуслар деб аталади ва улар спортзалларда ва ошхоналарда, савдо дўконлари ва ўт учирувчилар қисмларида ўтказилади. Ушбу йиғилишларда партиянинг бўлажак съездларида мамлакат президентлигига у ёки бошқа номзодларни қўллаб қувватлайдиган делегациялар сараланади.

2 263
ЎзА