Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

03.05.2018 10:34 Чоп этиш версияси

АҚШда ҳарбий самолёт қулаб тушди

АҚШда ҳарбий самолёт қулаб тушди Жоржия штатида қулаб тушган С-130 ҳарбий-транспорт самолётидаги тўққиз кишининг бари ҳалок бўлган.

Бу ҳақда WSAV-TV телеканали хабар тарқатди.

Аввалроқ ОАВ томонидан қурбонлар сони 5 нафар эканлиги айтилганди.

Маълум бўлишича, Пуэрто-Рико Миллий гвардиясининг 156-авиация бўлинмасига тегишли С-130 Аризонадаги Дэвис-Монтан ҳаво кучлари базасига учиб бориши керак бўлган. Аммо у манзилга етмай автомагистралга қулаб тушган. Бу вақтда йўлда биронта ҳам автомобиль бўлмагани полиция вакили томонидан мўъжиза деб айтилди. Йўқса фалокат қурбонлари сони яна ошган бўларди.

Малумот учун: “Hercules” С-130 нафақат АҚШ балки бошқа кўплаб давлатлар ҳаво кучларининг асосий тактик-транспорт самолётидир. У 20 тоннага яқин юк кўтара олади. Модификациясига қараб, С-130га пулемёт-замбарак ўрнатиш мумкин. Самолёт ўзида 90 дан зиёд аскар ёки 60 та параюштичини сиғдира олади.

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА
9 480