ЎзА Ўзбек

23.02.2019 10:21:47 Чоп этиш версияси

АҚШ Венесуэлага янги санкцияларни қўлламоқчи

Агар Венесуэла ҳукумати ҳарбийлари шу ҳафта охирида режалаштирилган инсонпарварлик ёрдамларини мамлакатга киритмаса, АҚШ ҳукумати Венесуэла президенти Николас Мадурога қарши янги санкцияларни жорий қилиши мумкинлиги ҳақида маълум қилди.

АҚШ вице-президенти Майк Пенсе ва Ғарбий ярим шардаги бошқа давлатлар раҳбарлари келаси ҳафта душанба куни Богота шаҳрида учрашадилар. Венесуэланинг чегара ҳудудларида нима содир бўлишидан қатъий назар, раҳбарлар мамлакатга ёрдам беришга доир ҳаракатларини кучайтиришлари мумкинлигини айтиб ўтишган.

“Агар чегара ҳудудларида бирор зўравонлик ёки Венесуэла қуролли кучлари томонидан қандайдир қаршиликлар бўлса, АҚШ вице-президенти ва бошқа мамлакатлар раҳбарлари томонидан халқаро молиявий босимни янада кучайтиришга қаратилган чоралар ҳам кўрилиши мумкин. “- дея интервью берган расмийлардан бири.

Венесуэладаги вазият туфайли Президент Дональд Трампнинг миллий хавфсизлик бўйича юқори даражадаги маслаҳатчиси Жон Болтон Шимолий Кореянинг ядровий дастури бўйича музокаралар ўтказиш учун Жанубий Кореяга сафарини бекор қилди.

Болтон Венесуэлада содир бўлаётган воқеаларни кузатиш ва уларни тезроқ ҳал қилиш муҳим эканини айтиб ўтган.