АҚШ вакиллар палатасида Трамп стратегиясига қарши қарор кўриб чиқилади
АҚШ вакиллар палатасида бугун, чоршанба куни Президент Дональд Трампнинг америкалик қўшинларни Суриядан олиб чиқиш бўйича буйруғига қарши бўлган қарор овозга қўйилади.
АҚШ вакиллар палатасида бугун, чоршанба куни Президент Дональд Трампнинг америкалик қўшинларни Суриядан олиб чиқиш бўйича буйруғига қарши бўлган қарор овозга қўйилади.
“The Hill” хабарига кўра, спикер Ненси Пелоси Трамп стратегиясига қарши бўлган қўшма қарор тақдим этилишини тасдиқлаган.
“Пелоси ва сенатдаги демократлар етакчиси Чарльз Шумер республикачиларни бу қарорни қўллаб-қувватлашга чақирган”, дейилади “INTERFAX.RU” хабарида.